Трампнинг президентлик давраси муддатдан илгари якунланиши мумкин
"Ню-йорк" газетаси АҚШда Дональд Трамп президентлик даврасини муддатдан олдин якунланишининг эҳтимоли борлиги тўғрисида хабар тарқатди.
Эрон телерадикомпаниясига кўра, "Ню-йорк" газетасида келтирилишича, Дональд Трамп ахлоқсизлигини фош бўлиши, ҳамда сайловлар жараёнида парда ортида Россия билан ноқонуний ҳамкорликлари тўғрисидаги ҳужжатларни аниқланиши, адолатни ижро этишдаги монеалар яратиши, ўз симматидан суиистеъмол қилиши, АҚШ конституциясини паймол этиши ҳамда унинг атрофидаги шахсиятларни коррупциялашгани каби муммолар яқин келажакда Трамп импичментини тезлаштирадиган омиллар сифатида баҳоланмоқда.
"Ню-йорк" газетасига кўра, ноябрь ойида демократик партия вакиллари АҚШ намояндалар мажлиси назоратини қўлга олганида кўп эҳтимоллар билан келаси йил Трампга импичмент эълон этилади.
Скайнюс телеканали ҳам АҚШ президенти Дональд Трампнинг ёлғончилигини фош бўлгани ва бу борада халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаётгани бутун жаҳон учун жиддий хавф- хатар ҳисобланади деб огоҳлантирди.
Бу телеканаллар шунингдек АҚШ мухбирларидан бири ҳардоим Трамп айтган ёлғонларни твиттерга тарқатади.
Энг сўнгги хабарларда Трамп 458 кун президент бўлганида 1 минг 486 маротаба ёлғон сўзлар айтгани аниқланган.