Арманистон пойтахти Ереванда кенг кўламли эътирозли намойишлар бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i33038
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Арманистондаги намойишлар етакчиси Никол Пашиняннинг тарафдорлари Ереван аэропортига йўлларни тўсиб қўйишни бошлашди
(last modified 2018-08-22T17:54:59+00:00 )
май 02, 2018 17:14 Asia/Tashkent
  • Арманистон пойтахти Ереванда кенг кўламли эътирозли намойишлар бошланди
    Арманистон пойтахти Ереванда кенг кўламли эътирозли намойишлар бошланди

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Арманистондаги намойишлар етакчиси Никол Пашиняннинг тарафдорлари Ереван аэропортига йўлларни тўсиб қўйишни бошлашди

Бундан намойишлар ўтказилаётган жойдан узатилаётган тўғридан-тўғри эфирдаги кадрлар далолат бермоқда. Тўғридан-тўғри трансляцияга кўра, намойишчилар йўлларни ҳар икки томондан тўсмоқда. Ходимлар намойишчилардан йўлни тарк этишни сўрашяпти.

Арманистон Мудофаа вазирлиги Ереван ва вилоятлар аҳолисини ҳарбий транспорт ҳаракатланишига халақит бермасликка чақирди. Бу ҳақда идора матбуот котиби Арцрун Ованнисяннинг хабарида айтилади.

Идора баёнотида билдирилишича, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш лозимлигидан келиб чиққан ҳолда, Арманистон Мудофаа вазирлиги ва Қуролли кучлари кечаю кундузлик режимда қўйилган вазифаларни тўлақонли бажаришда давом этмоқда.

Шунинг учун бутун республика ҳудуди бўйлаб ҳарбий автомобиллар ва колонналарнинг ҳаракатланишига халақит бермаслик сўралган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, айни дамда аэропортга йўл тўсиб қўйилган. Еревандаги йўл ҳаракати бутунлай фалаж аҳволда – кўчалар, метро, темир йўли тўсиб қўйилди.

Еревандаги «Звартноц» аэропорти ходимлари ҳам норозилик акцияларига қўшилгани айтиляпти.

Арманистон парламенти мамлакат Бош вазири лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатилган мухолифат етакчиси Никол Пашинянни ушбу мансабга сайламади.

Маълум қилинишича, талаб этилган 53 нафар парламентарий овозидан Пашинян номзодини 45 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. Ушбу масала жорий йилнинг 1 май куни қонунчилик органи навбатдан ташқари махсус сессиясида кўриб чиқилди.