Жон Керри Нетаняҳунинг баёнотига муносабат билдирди
АҚШнинг олдинги ташқи ишлар вазири Жон Керри сешанба куни Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Эронга қарши билдирган айбловларига муносабат билдирди
Американинг олдинги ташқи ишлар вазири Сионистик режим бош вазирининг провакацион намойишига муносабат билдириб, агарда ядровий келишувдан чиқиб кетсангиз аввалги ҳолатга қайтасизлар деб айтди.
Ҳейл интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг олдинги ташқи ишлар вазири Жон Керри сешанба куни Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Эронга қарши билдирган айбловларига муносабат билдириб шундай айтдики, ядровий келишувни бузиш оқибати ҳақида огоҳлантириб, Вашингтоннинг позициясини пасайтиришини таъкидлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Америка конгресси томонидан тасдиқланган қонунга мувофиқ, жорий йилнинг 12 май кунига қадар Эронга қарши санкцияларни кейинга қолдиришни давом эттириш юзасидан бир қарорга келиш бўйича фурсатга эга.
Бинямин Нетаняҳу душанба кунги чиқишида, Эронга қарши айбловларни илгари сурди ва Эронни ядровий қуролларни кенгайтирмоқда деб иддао қилди.
Лекин шунга қарамай, Атом энерегетикаси бўйича халқаро агентлик Эрон ядровий дастурининг тинчлик йўлида эканлигини ва Теҳроннинг ядровий келишув доирасидаги ўз мажбуриятларини тўла бажараётганлигини кўп маротаба тасдиқлаган.