Москва: АҚШнинг Суриядаги ҳаракатлари ишғолгарликдек ҳисобланади
(last modified Sat, 05 May 2018 14:44:24 GMT )
май 05, 2018 19:44 Asia/Tashkent
  • Москва: АҚШнинг Суриядаги ҳаракатлари ишғолгарликдек ҳисобланади
    Москва: АҚШнинг Суриядаги ҳаракатлари ишғолгарликдек ҳисобланади

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Америка ҳарбий кучларининг Сурия юртидаги ҳаракатларини ишғолгарлик дея атади. 

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Америка ҳарбий кучларининг Сурия юртидаги ҳаракатларини ишғолгарлик дея атади. 

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олег Сиромолотов жума кунги чиқишида, АҚШ ҳарбийларининг Сурияда жойлашиб олишлари ушбу юртни ишғол этишдек ҳисобланади деб таъкидлади. Унинг маълум қилишича, Америка ўз ҳарбийларини ортга қайтармайди ва Афғонистон сингари Сурияда ҳам узоқ муддат қолишни режалаштирган. 

Олег Сиромолотовга кўра, америкалик ҳарбийлар террорчиларни ал-Танаф ва Рукбон лагерларида ҳарбий тайёргарликдан ўтказишади. 

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2014 йилнинг август ойида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш баҳонасида БМТни четлаб ўтган ҳолда, Сурияга қарши коалиция тузишди. Ушбу коалиция ҳозирга қадар кўплаб бегуноҳ сурияликларни қирғин қилди.