Туркия Африн амалиётларида ғалабага эришганини иддао этмоқда
Туркия президенти бу мамлакат армиясини Сурия шимолидаги Африн минтақасида ўтказилган ҳарбий амалиётлар жараёнида террористларга катта талофат етказганини иддао қилди.
Анатолий ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бу мамлакатнинг Қайсария вилоятида сўзлаган нуиқида, Сурия шимолидаги давлатга мухолиф кучлар бўлган курд гуруҳчаларига етказган зарбаларини ўз президентилиги даврасидаги энг катта муваффақиятлардан эканлигини таъкидлаб, Сурия шимолида жойлашган мухолифат кучларига қарши курашни кучайтириш мақсадида ҳарбий ҳужумлари ва амалиётларини давом эттиришини маълум қилди.
Туркия президенти шунингдек июнь ойининг 24 куни ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловларда оппозиция номзодларининг камчиликларни фош этиши ва ғалаба қозона олишига умид қилди.