Россия ҳукумати истеъфога чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i33272-Россия_ҳукумати_истеъфога_чиқди
Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев вазирлар маҳкамасининг ваколати тугагани ҳақидаги фармойишни имзолади, деб хабар беради «РБК».  
(last modified 2018-08-22T17:55:03+00:00 )
май 07, 2018 19:47 Asia/Tashkent
  • Россия ҳукумати истеъфога чиқди
    Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев вазирлар маҳкамасининг ваколати тугагани ҳақидаги фармойишни имзолади, деб хабар беради «РБК».  

Бу бугун, 7 майдан эътиборан Владимир Путин Россия президентлигига тўртинчи бор сайланиб, вазифасига киришганидан сўнг юз берди.

Россия конституциясининг 116-моддасида янги президент сайланганидан сўнг эски ҳукуматнинг истеъфога чиқиши кўзда тутилган.

Эндиликда мамлакат конституциясининг 11-моддасига кўра, президент икки ҳафта ичида Давлат думасига янги бош вазир лавозимига номзод кўрсатиши керак. Вазирлар маҳкамасининг янги таркиби тасдиқлангунига қадар эски ҳукумат президент топшириғига кўра ишлайди.