Меркель Эрон билан ядровий келишув бўйича мажбуриятларини бажаришга ваъда берди
(last modified Thu, 10 May 2018 05:01:28 GMT )
май 10, 2018 10:01 Asia/Tashkent
  • Меркель Эрон билан ядровий келишув бўйича мажбуриятларини бажаришга ваъда берди
    Меркель Эрон билан ядровий келишув бўйича мажбуриятларини бажаришга ваъда берди

Биз келишув бўйича мажбуриятларимизга содиқ қоламиз ва Эрон ҳам ўз мажбуриятларини бажариши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз, деб айтган Меркель

АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқиши афсусланарли ҳолдир, деб айтди Германия канцлери Ангела Меркель. “Биз келишув бўйича мажбуриятларимизга содиқ қоламиз ва Эрон ҳам ўз мажбуриятларини бажариши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз”, деб айтган Меркель. У келишувни кенгайтириш ҳақида ўйлаб кўришга чақирган.

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини ва Эронга қарши санкциялар киритилишини эълон қилди. Эрон ҳукумати бунга жавобан келишувдан чиқиш бўйича қарор қабул қилишдан аввал бир неча ҳафта кутиб туришини айтган.

Германия, Франция ва Буюк Британия етакчилари ҳам келишувни қўллаб-қувватлашларини айтишган ва у “умумий хавфсизлик учун муҳим ҳисобланишини” таъкидлаб ўтишган.

Ёрлиқ