АҚШ армиясининг авиазарбаларида 11 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлди
май 10, 2018 19:26 Asia/Tashkent
АҚШ армиясининг Афғонистон хавфсизлик кучлари позицияларига берган авиазарбалари оқибатида 11 нафар афғон ҳарбийси қурбон бўлди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистоннинг Вардак вилоятидаги манбалари кеча АҚШ ҳарбий учоқлари Нарх тумани Теппа Маҳдий минтақасида жойлашган ағфон хавфсизлик кучлари позицияларига зарбалар берди ва бу ҳужумда 11 нафар афғонистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди деб эълон қилишди.
Бундан олдин ҳам АҚШ ва НАТО ҳарбий учоқлари бир неча маротаба Афғонистон хавфсизлик кучлари ва тинч аҳолисини нишонга олишганди аммо АҚШ армияси ҳеч қачон бу ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.