Эрдўғон: Қудс ҳамиша Фаластин пойтахти бўлиб қолаверади
(last modified Mon, 14 May 2018 14:19:00 GMT )
май 14, 2018 19:19 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон: Қудс ҳамиша Фаластин пойтахти бўлиб қолаверади
    Эрдўғон: Қудс ҳамиша Фаластин пойтахти бўлиб қолаверади

Қудсни ишғолгар Исроил режимининг пойтахти сифатида расмий тан олиш учун олиб борилган барча уринишларга қарамай, Қудс ҳамиша Фаластин пойтахти бўлиб қолаверади

Туркия президентининг таъкидлашича, Қудсни ишғолгар Исроил режимининг пойтахти сифатида расмий тан олиш учун олиб борилган барча уринишларга қарамай, Қудс ҳамиша Фаластин пойтахти бўлиб қолаверади. 

Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон Лондондаги Туркан фондининг маросимида иштирок этиш учун Британияга ташриф буюрганида АҚШ давлатининг Телавивдаги элчихонасини Қудсга кўчириши ҳақидаги қарорига ишора қилиб шундай айтдики, 128 мамлакат Бирлашган миллатлар ташкилотининг бош ассамлеясида АҚШ давлатининг ушбу қарорига қарши ошкора овоз бериб қаршилик кўрсатишди. 

Туркия президенти Лондондаги мазкур Фонда талабалар билан учрашганида шундай айтдики, айрим мамлакатлар молиявий ёрдамларни қабул қилиш эвазига Вашингтон қарорини қўллаб-қувватлашди. 

АҚШ президенти Доналд Трамп 2017 йилнинг олтинчи декабр кунида минтақа ва жаҳоннинг қаршиликларига қарамай Қудсни Сионистик режим пойтахти дея эълон қилди ва АҚШ ташқи ишлар вазирлиги ҳам Америка элчихонасининг Телавивдан Қудсга кўчириш муддатини 14 май кунига белгилади.