Афғонистондаги Ғазни вилоятининг Ажрастон тумани озод этилди
май 22, 2018 17:48 Asia/Tashkent
-
Ғазни вилоятининг Ажрастон тумани
Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятининг Ажрастон шаҳри Толибон жангариларидан озод этилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Афғонистон Мудофаа вазирлиги афғон хавфсизлик кучлари Толибон ҳужуми натижасида ишғол остида қолган Ғазни вилоятидаги Ажрастон шаҳри марказининг айрим минтақалари Толибон жангарилардан тозаланди деб эълон қилди.
Афонистон Мудофаа вазирлиги ушбу баёнотида шунингдек, эндиликда Ажрастон тумани назоратини афғон армия қўлига ўтгани ва Толибон жангариларини бу шаҳардан чиқарилганини маълум қилди.
Шанба куни Толибон жангарилари Ажрастон туманига кенг- қамровли ҳужум уюштириб бу шаҳар ҳокимлиги биноси ва полиция марказини ишғол этганди.
Ёрлиқ