Афғонистонда террорчи гуруҳларнинг ўнлаб аъзолари йўқ қилинди
(last modified Sun, 27 May 2018 13:11:48 GMT )
май 27, 2018 18:11 Asia/Tashkent
  • террорчи гуруҳларнинг ўнлаб аъзолари йўқ қилинди
    террорчи гуруҳларнинг ўнлаб аъзолари йўқ қилинди

Афғонистон хавфсизлик кучларининг амалиётлари натижасида 72 нафар террорчи улар жумласидан ИШИД такфирий гуруҳининг 19 аъзоси ҳалок бўлди.

Кобул шаҳридан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази тарқатган баёнотида бу мамлакатнинг Нангарҳор, Ғазни, Лугар, Бодғис, Ғўр, Балх, Форёб, Бағлон, Бадахшон ва Ҳилманд вилоятларида ўтказилган ушбу амалиётлар жараёнида шунингдек 40 дан ортиқ террорчини жароҳат олганини эълон қилди.

Нангарҳор вилоятидаги афғон ҳарбий кучлари амалиётлари жараёнида ИШИД ваҳоббий- сионистик  гуруҳининг 19 жангарилари жумладан бу террорчи гуруҳнинг икки нафар етакчилари ўлдирилган.

Бундан ташқари бу амалиётларда Толибон гуруҳининг икки нафар етакчилари ҳам ҳалок бўлган.

Ёрлиқ