Ироқ шимолида туркиялик уч нафар ҳарбий ҳалок бўлди
(last modified Fri, 01 Jun 2018 13:01:09 GMT )
июн 01, 2018 18:01 Asia/Tashkent
  • Ироқ шимолида туркиялик уч нафар ҳарбий ҳалок бўлди
    Ироқ шимолида туркиялик уч нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Уч нафар туркиялик ҳарбий Туркия Курдистон ишчилар партияси билан тўқнашувда ўлдирилди

Туркия армиясининг штаби уч нафар туркиялик ҳарбийларнинг Туркия Курдистон ишчилар партияси билан тўқнашувда ўлдирилгани ҳақида хабар берди. 

Туркиянинг ТРТ телеканалининг интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, Туркия армиясининг штаби кеча пайшанба куни ўз баёнотида шундай маълум қилдики,

ушбу учала туркиялик ҳарбийлар мамлакат қуролли кучларининг Ироқ шимолидаги  Курдистон ишчилар партиясининг позициясига қарши олиб борилган амалиётда ҳалок бўлишган. 

Бундан бир неча кун олдин ҳам Туркия Курдистон ишчилар партиясининг аъзолари ва Туркия хавфсизлик кучлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув натижасида мазкур партиянинг икки нафар аъзоси Туркиянинг жанубий шарқидаги Ҳаккарий вилоятининг Шемдинли шаҳрида ҳалок бўлган эди. 

Ёрлиқ