Афғонистон давлати бир томонама оташкесим жорий қилганини эълон қилди
(last modified Thu, 07 Jun 2018 13:30:30 GMT )
июн 07, 2018 18:30 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати
    Афғонистон давлати

Афғонистон президенти Муборак Рамазон ойининг 27 чи кунидан Ийди Фитрдан кейинги 5 кунига қадар бир томонлама отакесим эълон қилингани ҳақида хабар берди.

Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бу мамлакат президенти Ашраф Ғани  телевидения орқали мурожаатида  Кобул давлати Афғонистондаги шиа ва суннат аҳли уламолари фатволари асосида  бир томонлама оташкесим жорий қилиш қарорига келди деб эълон қилди.

У шунингдек Афғонистоннинг барча хавфсизлик кучларини тайин этилган бу муддат ичида мухолиф гуруҳлар хусусан Толибон гуруҳига қарши амалиётларини тўхтатишга даъват этди.

Афғонистон президенти ўз мурожаатларида  Афғонистон ҳудудидаги ИШИД ва Алқоида ҳамда  бошқа террорчи гуруҳлар ушбу оташкесимдан мустано эканлиги ва бу террорчи гуруҳларга қарши ҳарбий амлиётларини илгаригидек давом этишини маълум қилди.

Бир неча олдин Афғонистоннинг уламолар кенгаши Кобулда ўтказган йиғилишида  урушаётган томонларни зўравонлик ва урушни тўхтатишга чақирганди.