Афғонистонда содир этилган портлашда 15 нафар хавфсизлик кучлари ҳаётдан кўз юмди
Афғонистоннинг Бодғийс ва Фароҳ вилоятларида Толибон томонидан содир этилган портлаш ҳаракатлари натижасида 15 нафар Афғонистон хавфсизлик кучлари ўлди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, Афғонистон ғарбидаги Фароҳ вилояти кенгашининг раис ўринбосари Шоҳ Маҳмуд Наъимий бугун душанба кунги чиқишида шундай маълум қилдики,
Толибон ушбу вилоятнинг Анор водийси туманида амалга оширган ҳужумида 7 нафар хавфсизлик кучлари ўлдирилди ва яна етти нафари оғир тан жароҳати олди.
Шунингдек, Фароҳ вилоятидаги катта магистрал йўлининг четида бомба қурилмасининг портлаши оқибатида 4 нафар полициячи ҳаётдан кўз юмди.
Афғонистон шарқидаги Ғазний вилоят ҳокимлиги матбуот идораси ҳам душанба куни шундай маълум қилдики, Толибон аъзолари ушбу вилоятда олти нафар Афғон ҳарбийларини гаровга олган.
Афғонистонда Толибон гуруҳи билан эришилган уч кунлик оташкесмнинг тугаши билан Толибон томонидан турли минтақаларда ҳужумкор ҳаракатлари яна авж олди.