Хитой АҚШни огоҳлантирди
-
Хитой АҚШни огоҳлантирди
Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили бугун душанба куни Американи огоҳлантириб, Хитойнинг жанубий денгизидаги сувларни лойқалатиб, ўз манфаати учун имтиёз олишни пайидан бўлмасин, негаки, ушбу мавзу минтақада нотинчлик келтириб чиқаради.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Американинг Хитой жанубий денгизидаги ҳаракатлари ҳақида АҚШни огоҳлантирди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили бугун душанба куни Американи огоҳлантириб, Хитойнинг жанубий денгизидаги сувларни лойқалатиб, ўз манфаати учун имтиёз олишни пайидан бўлмасин, негаки, ушбу мавзу минтақада нотинчлик келтириб чиқаради.
Унга кўра, Хитой ўзининг мустақил суверенитетига асосан, Хитой жанубий денгизда машғулотлар ўтказиш ҳуқуқига эгадир ва ушбу минтақада ҳарбийлаштириш учун ҳеч қандай режаси йўқ.
Бундан олдинроқ, Хитой жанубий денгизи миллий муассасасининг тадқиқотчиси Чин Шиёнг Миёю шундай маълум қилдики, америкаликлар ушбу минтақада ҳарбий амалиётларини янада кенгайтиришмоқда.