Ироқ Ташқи Ишлар вазирлиги Америка бошлиқ коалитсиянинг ҳужумини қоралади
(last modified Tue, 19 Jun 2018 12:44:25 GMT )
июн 19, 2018 17:44 Asia/Tashkent
  • Ироқ Ташқи Ишлар вазирлиги Америка бошлиқ коалитсиянинг ҳужумини қоралади

Ироқ Ташқи Ишлар вазирлиги Америка бошлиқ халқаро коалитсиянинг Ироқ қуролли кучлари ва ИШИДга қарши кучлар жойлашган минтақага ҳужумини қоралади

Ҳашадуш шаъбининг хабарига кӯра Америка қирувчи самолётининг якшанба кечаси   ташкилотнинг Ироқнинг Сурия билан чегараларини  қӯриқлашга масъул бӯлган 45 ва 46- бӯлинмалари қароргоҳига уюштирган ракета ҳужумлари натижасида 22 нафар ҳаётдан кӯз юмиб, 12 нафар мажруҳ бӯлган.

Меҳр ахборот агентлигининг сешанба куни тарқатган хабарига кӯра Ироқ Ташқи Ишлар вазирлиги бу муносабат билан тарқатган баёнотида Ироқ, Сурия ва бошқа ҳар қандай жойда ИШИДга  қарши курашаётган кучларга қарши ҳаво ҳужумлари уюштириш ишини номақбул деб атаб, илова қилди: ИШИДга қарши курашаётган кучларга ҳужум уюштириш террорчиларни ҳимоя қилиш ва уларни яна фаолият майдонига қайтаришга уринишдир.