Сионистик режим Дамашқ аэропортига ракета ҳужумлари уюштирди
(last modified Tue, 26 Jun 2018 12:02:13 GMT )
июн 26, 2018 17:02 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Дамашқ  аэропортига ракета ҳужумлари уюштирди

Бугун эрталаб Сурия телевидениеси Сионистик режимнинг Дамашқ халқаро аэропортига ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар тарқатди.

Сурия телевидениеси хабарига кӯра сионистик режимнинг қирувчи самолётлари провокатсион мақсадларда Дамашқнинг халқаро аэропортини бир неча ракеталар билан нишонга олишган.

Дамашқ  аэропортига ракета ҳужуми уюштирилганлигини тасдиқлаган айрим манбалар Суриянинг ҳаво ҳужумларига қарши тизимлари бу ракеталарни нишонга етиб бормасдан, ҳавода йӯқ қилишганини эълон қилишди.

Суриянинг турли минтақаларида террорчи-такфирий гуруҳлари йӯқ қилингач, кейинги ойларда мамлакат армиясининг истеҳкомларига сионистик режим томонидан ҳаво ва артиллерия ҳужумлари уюштириш кӯпайди.

 

Ёрлиқ