Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни яна узайтиради
(last modified Fri, 29 Jun 2018 12:03:46 GMT )
июн 29, 2018 17:03 Asia/Tashkent
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни яна узайтиради
    Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни яна узайтиради

Евроиттифоққа аъзо давлатлар етакчилари Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтириш ҳақидаги қарорга келди. Бу ҳақда Франция ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, расмий баёнот яқин вақт ичида эълон қилинади. Таъкидланишича, ЕИ етакчилари Россияга қарши санкцияларни олти ойга узайтириш ҳақидаги қарорга келган. Аввалроқ, Польша бош вазири Матеуш Моравецки Россияга нисбатан ЕИ санкцияларини узайтириш лозимлиги ҳақида хабар берганди.

Брюсселдаги ЕИ саммити вақтида Польша бош вазири ушбу масала бўйича позицияни «жуда қатъий» деб атади ва Россияга нисбатан иқтисодий чекловлар узайтирилиши лозим эканини маълум қилди. 

Евроиттифоқ Россияни 2014 йилда Украина осмонида қулаган Малайзиянинг MH17 рейсидаги Boeing самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишга чақирди. 

Таъкидланишича, Европа кенгаши БМТ Хавфсизлик кенгашининг Малайзия самолётининг ҳалокати бўйича 2166-сонли резолюциясини бутунлай қўллаб-қувватлади.

Ёрлиқ