Америка ҳарбийлари ҳужуми натижасида 3 нафар афғонистонлик тинч аҳоли ӯлдирилди
Америка ҳарбийларининг Афғонистон шарқидаги аҳоли пунктига уюштирган ҳужуми натижасида 3 нафар тинч аҳоли ӯлдирилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Америка ҳарбийларининг ӯтган кеча Нангарҳор вилоятидаги Қайюм хайл аҳоли пунктига уюштирган ҳужуми натижасида 3 нафар тинч аҳоли ӯлдирилиб, бир неча кишилар мажруҳ этилди.
Америка ҳарбийлари Афғонистондаги аҳоли яшайдиган қишлоқлар, ӯқув марказлари ва касалхоналарга бот-бот ҳужум уюштиришади. Бу ҳужумлар натижасида минглаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаёт риштаси узилган ёхуд майиб-мажруҳ этилган.
Хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан Америка ҳарбийларининг мамлакат турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари маҳаллий аҳолининг қаҳр-ғазабига сабаб бӯлган. Улар босқинчи кучларнинг Афғонистондан чиқиб кетишини қайта-қайта таъкидлашади.
Бугунги кунда Афғонистонда 19 минг хорижлик ҳарбийлар мавжуд бӯлиб, уларнинг 16 минг нафари америкалик ҳарбийлардир. .