Америка ҳарбийлари ҳужуми натижасида 3 нафар афғонистонлик тинч аҳоли ӯлдирилди
(last modified Tue, 10 Jul 2018 13:00:52 GMT )
июл 10, 2018 18:00 Asia/Tashkent
  • Америка ҳарбийлари ҳужуми натижасида 3 нафар афғонистонлик тинч аҳоли ӯлдирилди

Америка ҳарбийларининг Афғонистон шарқидаги аҳоли пунктига уюштирган ҳужуми натижасида 3 нафар тинч аҳоли ӯлдирилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Америка ҳарбийларининг ӯтган кеча Нангарҳор вилоятидаги Қайюм хайл  аҳоли пунктига  уюштирган  ҳужуми натижасида 3 нафар   тинч аҳоли ӯлдирилиб, бир неча кишилар мажруҳ этилди.

Америка ҳарбийлари Афғонистондаги аҳоли яшайдиган қишлоқлар, ӯқув марказлари ва касалхоналарга бот-бот ҳужум уюштиришади. Бу ҳужумлар натижасида минглаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаёт риштаси узилган ёхуд майиб-мажруҳ этилган.

Хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан Америка ҳарбийларининг мамлакат турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари маҳаллий аҳолининг қаҳр-ғазабига сабаб бӯлган. Улар босқинчи кучларнинг Афғонистондан чиқиб кетишини қайта-қайта таъкидлашади.

Бугунги кунда Афғонистонда 19 минг хорижлик ҳарбийлар мавжуд бӯлиб, уларнинг 16 минг нафари америкалик ҳарбийлардир. .

Ёрлиқ