Германия Европага қарши Трампнинг ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sun, 15 Jul 2018 12:45:11 GMT )
июл 15, 2018 17:45 Asia/Tashkent
  • Германия Европага қарши Трампнинг ҳаракатлари  ҳақида огоҳлантирди

Германия Ташқи ишлар вазири Европа мамлакатларига зарар етказиш учун Трампнинг уринаётгани борасида огоҳлантирди.

Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас " Bild am Sonntag" нашрига берган интервьюсида бу борада деди:«Ҳамкорлар зарарига бўладиган бир томонлама келишувлар охир-оқибат АҚШнинг ўзига зарар етказади.»

Маас Трампни Россия етакчиси билан келишиш хавфли эканлигидан огоҳлантирди. 

У Берлин Россия ва АҚШ ўртасидаги мулоқотга ижобий ёндашишини ва саммит «ядровий қуролсизланишга туртки бериши»га умид қилишини айтди. 

«Биз ҳар доим Россия билан мулоқот зарур эканлигини айтиб келганмиз. Вашингтон ва Москва бир-бири билан суҳбатга киришишгани яхши», — деган ташқи ишлар вазири.

Путин ва Трамп ўртасидаги музокара 16 июль куни Хельсинкида бўлиб ўтади. Музокара учун 3 соат 15 дақиқа ажратилган.

Брюссел шаҳрида НАТОнинг йиғилишида иштирок этган АҚШ президенти Дональд Трамп сўзлаган нутқи давомида Германия Россия билан  энергетика заминасида яқин алоқага эканлиги ва ушбу мамлакатнинг асирига айланганини баён этади. Германия канцлери Ангела Меркель эса Трампнинг ушбу сўзларига  аксиламал кўсатади.

 

Ёрлиқ