Покистоннинг Кветта шаҳридаги сайлов участкаларида амалга оширилган портлаш қурбонлари кўпаймоқда
(last modified Wed, 25 Jul 2018 13:55:28 GMT )
июл 25, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • Покистоннинг Кветта шаҳридаги сайлов участкаларида амалга оширилган портлаш қурбонлари кўпаймоқда
    Покистоннинг Кветта шаҳридаги сайлов участкаларида амалга оширилган портлаш қурбонлари кўпаймоқда

Кветта шаҳридаги сайлов участкаларидан бирининг ёнида амалга оширилган портлашда камида ўттиз бир киши ҳаётдан кўз юмди

Бугун, 25 июль куни Покистоннинг жануби-ғарбидаги Кветта шаҳридаги сайлов участкаларидан бирининг ёнида амалга оширилган портлашда камида 31 киши ҳаётдан кўз юмди ва яна 20 нафар инсон яраланди.

Бу ҳақда Урду тилидаги Саҳар телеканали хабар тарқатган. Портлаш Белужистон вилояти маркази Кветта шаҳрида овоз бериш участкаси ёнида бўлиб ўтган.

«Тахминан 31 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши эса турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди», деб хабар берган Кветта касалхонаси шифокори. Маҳаллий ОАВ қурбон бўлганлар сони ҳақида турлича маълумот бермоқда.

Воқеа гувоҳларига кўра, ўлганлар билан яраланганларнинг кўпчилиги сайловчилардир.

Покистанда бугун навбатдан ташқари парламент сайлови ўтказилмоқда. Бу сайлов ортидан мамлакат тарихида иккинчи марта ҳокимият тинч, демократик йўл билан бир ҳукуматдан иккинчи ҳукуматга ўтиши кутилмоқда.

Сайлов хавфсизлигини таъминлашга 450 минг полиция ходими, 370 минг ҳарбий хизматчи жалб этилган. 200 миллион аҳолиси бор Покистонда 106 миллион нафар сайловчи бор.