Бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар маълум қилинди
(last modified Tue, 31 Jul 2018 06:27:20 GMT )
июл 31, 2018 11:27 Asia/Tashkent
  • Бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар маълум қилинди
    Бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар маълум қилинди

Bloomberg агентлиги бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

Рейтингда биринчи ўринни Венесуэла эгаллади, у ерда бир литр нархи 0,01 доллардан кам. Кейин Эрон (0,28 доллар) ва Кувайт (0,35 доллар) бормоқда.

Кейинги поғоналардан Нигерия (0,41 доллар), Миср (0,43 доллар), Саудия Арабистони (0,54 доллар), Малайзия (0,54 доллар), Индонезия (0,67 доллар) ва БАА (0,68 доллар) жой олган.

Россия ҳам энг арзон бензинга эга топ-10 давлат орасида жойлашди. Мамлакатда бир литр ёқилғи нархи 0,72 долларга тенг. 

2017 йил 14 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўтган йилнинг 15 ноябридан автобензин нархлари қуйидагича белгиланган:

1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм (0,49 доллар),

1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм (0,55 доллар). 

Энг қиммат бензинни Гонконгда сотиб олиш мумкин, бу ерда унинг бир литри 2,09 долларга тенг. Кейинги ўринлардан Норвегия (2,02 доллар), Нидерландия (1,93 доллар), Греция (1.91 доллар), Италия (1.91 доллар), Дания (1.90 доллар), Исроил (1.86 доллар), Португалия (1.83 доллар), Финляндия (1.79 доллар) ва Франция (1,78 доллар) жой олган.

Ёрлиқ