Вашингтон масъулларининг Эрон борасидаги бир бирига зид қарашлари
АҚШ президентини Эрон билан шартсиз музокаралар ўтказишга тайёр эканлигини эълон этганидан ҳатто икки соат ўтмай, АҚШ ТИВ раҳбари ўз раиси ва президенти позициясига зид равишда Эрон билан музокара ўтказишда шарт қўйишдан сўз очди.
АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трапм ва Италия бош вазири ўртасидаги пресс- конференциядан сўнг, берган интервьюсида Эрон давлатини ўз халқи билан муносабатларини ўзгартириши, Эрон давлатини минтақавий сиёсатларини ўзгартириши ва атом қуроллари радиацияларини тарқатишдан воз кечиши Трампни Эрон давлат масъуллари билан эҳтимолий музокараларининг 3 та шарти бўлади деб таъкидлади.
Бу эса шу ҳолдадирки Дональд Трамп ошкора тарзда ўнлаб мухбирлар олдида ва берилган саволлардан бирига қайтарган жавобида албатта улар билан музокара ўтказишга тайёрман. Улар хохлаган пайтида мен ҳам тайёр. Музокара ўтказишга тайёр бўлишидан хабарим йўқ. Музокарани хохласалар улар учун хам дунё учун ҳам яхшидир деб эълон қилганди.
АҚШ президенти ва бу мамлакат ТИВ раҳбари сўзларидан ҳосил бўладиган биринчи масала шудирки, Вашингтон давлатида Эрон билан юзмаюз бўлиш ва музокара ўтказиш учун бир хил ва муштарак қараш мавжуд эмас.
Дональд Трампни Эрон билан музокара ўтказишдан мақсади фақат теленамойишлар орқали тарқатиш бўлиши яққол сезилмоқда. Зеро у Шимолий Корея раҳбари билан учрашувини ҳам фақат теленамойишларида тарқатиш учун амалга оширганди.
АҚШ давлати ҳардоим факт- далилдан ташқари Эрон ислом жумҳуриятини терроризмни ҳимоя қилиш ҳамда инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб келмоқда, ҳатто бир маротаба худди Трамп Эрон халқини террорчи тарбиялайдиган халқ деб атаганди.
Бундан ташқари АҚШ президенти Эрон билан шартсиз музокара ўткзиш масаласини шундай бир ҳолда ўртага қўйганки ўтган кунлар ва кўпи билан келаси 3 ой ичида АҚШни Эронга қарши бирёқлама ва ноқонуний санкциялари қайта бошланиши кутилмоқда.
АҚШ давлати Эрон халқига босим ўтказиш ва қўрқитиш йўли орқали уларни музокарага даъват этишни мақсад қилган.
Ҳолбуки ҳатто АҚШнинг айрим сиёсатчилари ҳам бундай вариантнинг натижаси ва таъсири йўқлигини эълон қилишмоқда.
АҚШ ТИВ раҳбари муовини ва Баржом ядровий дастури номли Эрон билан ядровий музокаралари даврасидаги АҚШ музокарачилари делегацияси раиси Ванди Шарман эронликлар қарши кураш ва муқовимат кўрсатиш маданияти ва тафаккурига эгалар ва ўз ҳуқуқларидан заррачадек воз кечишни босимлар қаршисида таслим бўлиш маъноси сифатида биладилар деб эълон қилди.
Дональд Трамп билан Эроннинг эҳтимолий келишуви ҳам АҚШ президенти томонидан кўрмаганга олинмаслигига аниқ кафолат ҳам йўқ.
Дональд Трамп АҚШнинг собиқ президени Барак Абама давлати ва Эрон ўртасидаги келишувга барҳам берди.
Шу сабабдан АҚШ давлати эронликларга нисбатан ҳурмат эҳтиромни ибажо келтиришни ўрганмаганида, таҳдид сиёсатларидан воз кечмаганида ва ўз давлатининг ташаббусларига ишонч яратиш ҳатти ҳаракатини олиб бормаганга қадар Эрон билан музокара қилишга қаратилган унинг саҳналаштирилган таклифларини Теҳронда ҳам ҳеч ким жиддий қабул қилмайди ва ҳеч ким эшитмайди ҳам.