август 14, 2018 18:54 Asia/Tashkent
  • Ғазни вилояти
    Ғазни вилояти

Афғонистон манбалари бу мамлакатнинг Ғазни вилоятидаги 5 туманни Толибон назоратига ўтганлиги ҳақида хабар қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Ғазни вилоятидаги маҳаллий масъуллари Ғазни минтақаларида Толибон гуруҳи жангарилар ва афғон ҳарбий кучлари ўртасида  қуролли тўқнашувларни янада  кучайганлиги ортидан  бу вилоятдаги Хожа Умарий, Рашидон, Ажристон, Хугиёний ва Жағту туманлари Толибон томонидан ишғол этилди деб эълон қилдди.

Ғазни вилояти кенгашининг аъзоси Насир Аҳмад Фақирий  Кобул давлати Ғазнига қарши Толибон жангарилари ҳужумларини олдини олиш ва хавфсизлик вазиятни яхшилаш учун  чоралар кўрмаганида бу вилоятнинг барча туманлари Толибон жангарилари томонидан босиб олинади деб таъкидлади.

Айтиш керакки Ғазни вилояти 19 туманга эгадир.

Сўнгги 5 кун давомида Толибон жангарилари ва афғон хавфсизлик кучлари ўртасидаги қуроли тўқнашувларда Толибон гуруҳини 200 аъзоси, афғон кучларини 100 ҳарбийлари ва 30 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

 

Ёрлиқ