Покистон бош вазирлиги симмати учун Умрон Хон ва Шаҳбоз Шариф рақобат қилмоқда
(last modified Fri, 17 Aug 2018 13:56:16 GMT )
август 17, 2018 18:56 Asia/Tashkent
  • Умрон Хон ва Шаҳбоз Шариф
    Умрон Хон ва Шаҳбоз Шариф

Бугун пешиндан кейин Покистон бош вазирлик симмати учун бу мамлакатнинг Инсоф ҳаракати раиси Умрон Хон ва Муслимлиг партияси раиси Шаҳбоз Шариф рақобат олиб боришади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  ОАВ намояндалари бу рақобатларда Умрон Хонни мукаммал ғалаба қозонишига ишонишини билдирмоқда.

Айтиш керакки  Покистон миллий мажлисининг аксарият аъзолари ҳам Умрон Хон раҳбарлигидаги Инсоф ҳаракати намояндаларидандир.

Покистоннинг  сайловга оид комиссияси ҳам  Умрон Хон бошчилигидаги бу ҳаракатни жорий йилнинг 25 июлида ўтказилган парламент сайловларининг ғолиби деб эълон қилганди.

 Покистоннинг Инсоф ҳаракати бу мамлакат парламентидаги 342 та ўринларидан миллий мажлисидаги 114 ўринни эгаллаб турибти. Парламентнинг аксарият ўринларини касб этмагани туфайли кабинет ташкил қилиш учун коалицион давлат  ташкил қилиши тўғри келди.

Инсоф ҳаракати ва Покистоннинг  қавмий иттифоқ ҳаракати янги давлат ташкил қилиш учун келиша олишган.

 

Ёрлиқ