Толибон гуруҳи АҚШни огоҳлантирди
(last modified Sat, 18 Aug 2018 13:55:44 GMT )
август 18, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи АҚШни огоҳлантирди
    Толибон гуруҳи АҚШни огоҳлантирди

Ҳиббатулло Охундзода бугун шанба куни Қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган хатида шундай таъкидладики, Афғонистонда ташқи кучлар жойлашиб оларкан ва улар мамлакатдан чиқиб кетмас экан, ҳеч қачон ушбу мамлакатда сулҳ ўрнатилмайди

Толибон гуруҳининг етакчиси Американи огоҳлантирди. АҚШнинг қўмондонлигидаги хорижлик ҳарбийларнинг Афғонистондан кетмас экан, ишғолгарлар билан жанг  ҳаракатлари давом этаверади. 

Ассошитейд пресснинг хабар қилишича, Ҳиббатулло Охундзода бугун шанба куни Қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган хатида шундай таъкидладики,

Афғонистонда ташқи кучлар жойлашиб оларкан ва улар мамлакатдан чиқиб кетмас экан, ҳеч қачон ушбу мамлакатда сулҳ ўрнатилмайди. Ушбу 17 йиллик жанг америкалик ва хорижлик ишғолгарларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши билан тугайди.

Толибон гуруҳи етакчисига кўра, Американинг Афғонистон жангидаги ҳарбий стратегияси мағлубиятга учради ва америкаликларнинг уруши муваффақиятларга учради.

Унга кўра, Афғонистонда барқарорлик ва тинчлик ўрнатилиши ушбу гуруҳнинг мақсадларидан ҳисобланади. Аммо, америкалик ишғолгарликларнинг ушбу мамлакатдаги ҳаракатлари давом этар экан, тинчлик ва осойишталик барқарор бўлмайди.     

Ёрлиқ