август 19, 2018 09:16 Asia/Tashkent
  • Покистоннинг янги бош вазири қасамёд келтирди
    Покистоннинг янги бош вазири қасамёд келтирди

Покистоннинг “Таҳрик ал-Инсоф” (Адолат учун ҳаракат) партияси етакчиси Имрон Хон 18 августда Покистоннинг 22-сонли бош вазири сифатида қасамёд келтирди.

Хондан қасамёдни мамлакат президенти Мамнун Ҳусайн қабул қилиб олган. Маросимда Қуръондан оятлар ўқилган ва Покистон мадҳияси янграган. Маросим Исломободдаги президент саройида бўлиб ўтган. Унда расмий шахслардан ташқари, янги бош вазирнинг спорт фаолиятидаги дўстлари ҳам иштирок этишган. Сўнгра Хон Покистон бош вазири офисига йўл олган. 

Имрон Хон 17 августда Покистон бош вазири лавозимига сайланди. Унга 272 депутатдан 176 нафари овоз берган. Унинг асосий рақиби Шохбоз Шарифга 92 овоз берилган.   

Хон 1971 йилдан 1992 йилгача профессионал спорт билан шуғулланиб, крикет бўйича Покистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва унга 10 йил сардорлик қилган. 1992 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Ёрлиқ