Толибон жангарилари Кобулга ҳужум уюштирмоқчи
Афғонистоннинг миллий буюк коалициясининг етакчи аъзоси Толибон ҳаракатини бу мамалкат пойтахти Кобул шаҳрида кенг қамровли терактлар ва ҳужумлар уюштириш пайида бўлгани тўғрисида огоҳлантирди.
ОВО ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистоннинг миллий буюк коалициясининг етакчи аъзоси Аҳмад Зиё Масъуд Толибон гуруҳи Кобул шаҳрига ҳужум уюштиришга тайёгарлик кўрмоқда ва Ашраф Ғани давлати ҳам бу мавзўдан огоҳдир аммо ҳеч қандай чоралар кўрмаётир деб таъкидлади.
У шунингдек Толибон жангариларини Кобул шаҳрига ҳужум уюштиришидан хавотирланиш билдирди.
Толибон гуруҳи сўнгги ойлар ичида бир неча маротаба Кобулдаги Афғонистон армиясининг ҳарбий, хавфсизлик марказлари ва базаларига ҳужум қилган. Бундан ташқари бу мамлакатнинг айрим вилоятларини ҳам нишонга олган. Бу ҳужумлар оқибатида юзлаб инсонлар қурбон бўлиб, юзлаб нафари жароҳат олган.