Толибон гуруҳи Афғонистон шимолидаги полиция постларини ишғол этди
(last modified Tue, 21 Aug 2018 13:42:30 GMT )
август 21, 2018 18:42 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи
    Толибон гуруҳи

Толибон гуруҳи наттоғи Афғонистоннинг шимоли ғарбидаги Форёб вилоятининг 8 та полиция марказларини бу гуруҳ жангарилари томонидан тасарруф этилгани ҳақида хабар қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Забеҳуллоҳ Мужоҳид  бу амалиёт  Форёб вилоятининг Қайсор туманида ўтказилди ва унинг оқибатида  14 нафар афғон хавфсизлик кучлари ҳам ўлдирилди деб айтди.

Икки кун олдин ҳам Толибон гуруҳи  жангарлари ҳужумида Форёб вилояти Белчироғ туманидаги ҳокимият биноси, полиция постлари ва барча таъсисотлари бу гуруҳ қўлга ўтганди.

Сўнги бир неча ҳафта ичида Толибон жангарилари  Афғонистоннинг айрим вилоятлари хусусан Форёб, Ғазни ва Нанагарҳорда ҳужумларини оширган.

 

Ёрлиқ