Трамп: Америка Ўрта Шарққа кириб олиб катта хатога йўл қўйди
АҚШ президенти Доналд Трамп Американинг Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳарбий иштироки аввал бошида хато бўлган деб таъкидлади.
Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп чоршанба куни Ройтерз билан ўтказган суҳбатида Америка Ўрта Шарқда ҳарбий фаолиятлар олиб бормаслиги керак эди деб таъкидлади. Унга кўра, ушбу ҳаракатлар Америка тарихида катта хато бўлган.
Доналд Трампнинг қўшимча қилишича, у Афғонистондаги ва Ўрта Шарқдаги ўзгаришларни доимий кузатиб боради ва Америка Афғонистон ва Ўрта Шарқ ишларида давомли тарзда назорат ўрнатади.
АҚШ президенти Доналд Трамп бундан олдинроқ шундай айтган эдики, Америка Ўрта Шарқдаги 17 йил давомида олиб борган ҳарбий ҳаракатларида 7 триллион доллар маблағ сарфлаган.
Трампнинг эътироф этишича, Америка минтақада ўлим ва вайронагарчиликдан бошқа нарсани қўлга киритгани йўқ.
Трамп АҚШнинг олдинги давлатларининг Ўрта Шарқдаги сарф харажатларини танқид қилмоқда, бироқ унинг ўзи ҳам Американинг 2019 йилга мулжалланган бюджетида Шимолий Кореяни изолияцияга олиш ва Эронга қарши санкцияларни янада кучайтириш учун 36 миллион доллар қўшимча маблағ киритилишини таклиф этди.