Париж ғарбида пичоқ билан ҳужум юз берди
(last modified Thu, 23 Aug 2018 12:42:33 GMT )
август 23, 2018 17:42 Asia/Tashkent
  • Париж ғарбида
    Париж ғарбида

Париж шаҳрининг ғарбида пичоқ билан қилинган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлиб икки нафар жароҳат олди.

Спутник сайтининг бугунги хабарига кўра,  бу ҳужум Париж ғарбидаги Трап минтақасида юз берди ва жароҳат олган икки шахснинг вазияти ёмон бўлгани хабар қилинган.

Мазур хабарга биноан,  Франция полицияси аввалроқ  хавфсизлик кучлар томонидан ҳужумчи шахс зарарсизлантирилганлигини эълон қилишганди аммо ҳужум қилган шахс полиция ходимлари ўқидан ҳалок бўлганлиги айтилади.

Айрим бошқа манбалар эса ИШИД террорчи гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни зиммагп олганидан сўз очганлар.

Бугун шунингдек  бошқа бир шахс пичоқ  билан Белгия шарқидаги Марсент минатқасининг ресторанларидан бирида одамларга ҳуужм қилди ва бу ҳужумда ҳам бир киши ҳалок бўлди.

Сўнгги пайтларда Европада пичоқ билан ҳужумлар тез-тез юз бериб туради ва бу муаммо хавфсизлик хавотирланишларни келтириб чиқармоқда.