Алексей Навальний Москвада қўлга олинди
август 26, 2018 10:22 Asia/Tashkent
Россия мухолифати етакчи Алексей Навалний Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Кипа Ярмиш Twitter саҳифасида ёзмоқда
Навалний маҳаллий полиция бўлинмасига номаълум сабаблар билан олиб кетилган.
У Кремлга қарши норозиликларини ташкиллаштиргани учун бир неча марта қўлга олинганди. Шу сабабли президентлик сайловида қатнаша олмаган. Лекин Навалний бу хабарни рад этган.
42 яшар етакчи жорий йилнинг май ойида Путинга қарши умуммиллий намойишни ташкиллаштиргани учун 30 кунлик қамоқ жазосига маҳкум этилганди. У 90дан ортиқ шаҳарларда “Путин бизнинг подшоҳ эмас” шиори остида намойишлар уюштирди.
Ёрлиқ