Афғонистондаги хавфсизлик тизимининг яна 4 етакчиси истеъфога чиқмоқчи
(last modified Sun, 26 Aug 2018 13:52:33 GMT )
август 26, 2018 18:52 Asia/Tashkent
  • истеъфога чиқмоқчи
    истеъфога чиқмоқчи

Афғонистоннинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Муҳаммадҳаниф Атмарни ўз лавозимидан истеъфо беришини эълон қилиши ортидан бу мамлакатнинг яна тўрт нафар хавфсизлик етакчилари президентга мактуб йўллаб, ўз лавозимини тарк этишга тайёр эканлигини маълум этдилар.

Кобулдан Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича Афғонистон давлати манбалари  бу мамлакатнинг икки нафар хавфсизлик масъуллари ҳамда мудофаа ва ички ишар вазирларини  президент идорасига  мактуб йўллаб истеъфога чиқарилишини талаб этдилар деб эълон этдилар.

Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани идораисдаги афғонистонлик масъулларидан бири  ҳам мамлакат мудофаа вазири Ториқшоҳ Баҳромий, ички ишлар вазири Вис Аҳмад Бармак, ҳамда  икки нафар хавфсизлик масъуллар хусусан  Афғонистон миллий хавфсизлик идораси раиси  Муҳаммад Маъсум Стонекзайни истеъфо мактубларини президент идорасига келиб тушганлиги ҳақида хабар қилди.

 Афғонистоннинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳамадҳаниф давлатчилик , минтақа ва халқаро алоқаларни  мустаҳкамлаш мавзўларида  Кобул давлати билан келиша олмагани туфайли истеъфога чиқишини эълон қилганди.

 

Ёрлиқ