Туркия давлати Сурия шимолида хавфсиз зонна яратишни таклиф қилмоқда
Туркия президенти яна бир бор Сурия шимолида "хавфсиз зонна" яратиш таклифи билан чиқди.
Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған Сурия шимолида хавфсиз бир минтақани яратиш лозимлигини таъкидлаб, Анқара давлати шундай бир минтақани яратиш учун дунё қудратлари ҳимоятини касб этишга ҳаракат қилади деб изоҳлади.
Эрдўған шунингдек, Сурияда Туркия давлат армияси ҳузурининг натижаларини кўриб чиқиши билан, Туркия давлат армияси Сурия ҳудудларининг 400 километр квадратини Сурия демократик иттифоқи, Халқ мудофаачилари бўлинмалари ва ИШИД террористларидан тозалашга муваффақ бўлишган деб иддао қилди.
Ражаб Тойип Эрдўған ўз сўзларида Анқара давлати Сурия шимолидаги курд кучларига Туркиянинг жанубий чегараларида террористлар учун ўтиш жой ва ё коридор очиб беришларига ҳеч қачон ижозат бермайди деб қўшимча қилди.