АҚШ Покистоннинг иккита ширкатига қарши санкция жорий этди
Американинг иддао қилишича, ушбу иккала ширкат ракета ва ядровий қуролларни ишлаб чиқаришда фойланиладиган товар маҳсулотларини таъминлайди. Шунинг учун уларни экпорт қилишлари учун лицензия олишлари талаб этилади.
Америка қўшма штатларининг молия вазирлиги Вашингтоннинг ташқи сиёсатидаги манфаатларига ва миллий хавфсизликка қарама-қарши фаолиятлар олиб бориш баҳонаси билан Покистоннинг иккита ширкатига қарши санкция жорий этди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Покистон оммавий ахборот воситалари якшанба куни АҚШ ахборот манбаларига таяниб шундай хабар қилишдики, Покистоннинг Тичкар Сервис ва Технология Линкс ширкатлари АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган.
Американинг иддао қилишича, ушбу иккала ширкат ракета ва ядровий қуролларни ишлаб чиқаришда фойланиладиган товар маҳсулотларини таъминлайди. Шунинг учун уларни экпорт қилишлари учун лицензия олишлари талаб этилади.
Америка мудофаа вазирлиги ҳам шанба куни Покистонни минтақада АҚШ стратегиясига ҳамроҳлик қилмагани учун танқид қилди ва терроризмга қарши курашда муваффақиятсизликка юз тутди деб баҳолади.
Шулардан келиб чиқиб, АҚШ Покистонга ажратилган 300 миллион доллар миқдоридаги молиявий кўмак лойиҳасининг тақдим этилишини бекор қилди.