Лавров АҚШни шантажда айблади
(last modified Tue, 04 Sep 2018 06:03:11 GMT )
сентябр 04, 2018 11:03 Asia/Tashkent
  • Лавров АҚШни шантажда айблади
    Лавров АҚШни шантажда айблади

Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги бир гуруҳ мамлакатлар дипломатия орқали эмас, балки ультиматум ва шантаж йўли билан ўз мақсадларига эришишга интилмоқда.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва давлат халқаро муносабатлар институти талабалари олдидаги чиқиши вақтида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Қўшма Штатлар бошчилигидаги кичик мамлакатлар гуруҳи бор, у мулоқотни хоҳламаяпти, дипломатия ўрнига диктат, ультиматумлар, шантажни қўллашни истайди», - деди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, Ташқи ишлар вазирлигининг ходимлари бундай ҳолатни ҳар куни кузатиб боришяпти.

«Ҳамма нарсани тафтиш қилиш, Эрон ядро дастурига ечим топиш бўйича кенг қамровли ҳаракат режасидан тортиб, иқлим бўйича Париж келишуви, Шимолий Америка эркин савдо зонаси тўғрисидаги битимгача. Сўнггисини ҳозирда тўғрилашга уринишмоқда, лекин бу амалга ошмаяпти», - дея таъкидлаб ўтди у.

Шунингдек, Лавров ЖСТ иши ҳам таҳдид остида эканини билдирди, сабаби АҚШда у «эскирган» ташкилот деб аталмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Россия «хафа бўлган позасига» туриб олмаслиги ҳақида маълум қилганди.