Лавров АҚШнинг Эронга қарши позициясини танқид қилди
(last modified Wed, 05 Sep 2018 12:29:03 GMT )
сентябр 05, 2018 17:29 Asia/Tashkent
  • Лавров АҚШнинг Эронга қарши позициясини танқид қилди
    Лавров АҚШнинг Эронга қарши позициясини танқид қилди

Эрон бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган мамлакат бўлиб, 80 миллиондан кўпроқ жамияти билан ҳар доим минтақанинг бошқа мамлакатлари сингари ўзига хос манфаатларга эга бўлган

Россия ташқи ишлар вазири Вашингтоннинг бир томонлама сиёсатларини танқид қилиб, АҚШнинг Эронга нисбатан тутган позициясини нопрофессионал ва нореал деб атади. 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни Россия телеканалига берган интервьюсида шундай айтдики, Американинг Эронга қарши ҳаракатлари нореалдир. 

Эрон бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган мамлакат бўлиб, 80 миллиондан кўпроқ жамияти билан ҳар доим минтақанинг бошқа мамлакатлари сингари ўзига хос манфаатларга эга бўлган. 

Россия ташқи ишлар вазирига кўра, Америка қўшма штатлари Эронга қарши тутган позицияси ноўрин бўлиб, шундай ёндашув билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. 

Негаки, Эрон ҳамиша ўзининг манфаатларига эга бўлиб келган. Шунинг учун Эрон манфаатларига эҳтиром кўрсатиш лозим. Лавровнинг айтишича, Америка доллар воситасида бошқа мамлакатларни жазолаш учун фойдаланмоқда. 

АҚШ давлати 8 май куни ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб кетишини эълон қилди ва август ойидан Эронга қарши ядровий санкцияларнинг биринчи босқичини бошлади. 

Ёрлиқ