Ўн минглаб афғонистонликларнинг жабрлангани
Афғонистондаги инсонпарварлик ёрдамларни мувофиқаштириш бўйича идорасининг эълон қилишича, ўтган 4 йил мобайнида террорчилик ҳужумлар, кескинликлар, тўқнашувлар ва уруш оқибатида 40 минг нафар афғонистонликарнинг аримлари қурбон бўлиб бошқа айрими жароҳат олган.
Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Афғонистондаги БМТнинг инсонпарварлик ёрдамларини мувофиқлаштирувчи идораси тарқатган баёнотида, эндиликда Афғонистондаги уруш, кескинликлар ва қурғоқчилик туфайли 4 миллион 200 минг нафар инсонлар ёрдамга муҳтождир ва 8 миллиондан ортиқ фуқаролари қашоқлик ва ишсизлик туфайли кўмакка эҳтиёж сезишмоқда.
Мазкур хабарга асосан, 2002 чи йилдан бери Афғонистонга қайтиб келган муҳожирлар сони 5 миллион 200 мингга етган.
Афғонистонда террорчилик ҳужумлар ва нотинчликлар шундай бир ҳолда ошиб бомоқдаки АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 чи йилдан бери терорризмга қарши кураш ва Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан бу мамлакатда ўз ҳарбийларини жойлаштаришган.
Афғон масъулларининг эълон қилишича АҚШ армиясини Афғонистонга босиб киргани бу мамлакатда терроризм, нотинчликлар ҳамда гиёҳванд моддалар ишлаб чираш жараёнини янада ошишига олиб келган.