Жон Керри АҚШнинг ҳозирги сиёсий вазиятини танқид қилди
АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири Жон Керри бундан олдинроқ ҳам, ўз интервьюсида АҚШ президенти Доналд Трампнинг ижтимоий тармоқлардан доимий фойдаланиб туришини кескин танқид қилган эди
Америка қўшма штатларининг собиқ ташқи ишлар вазири АҚШнинг ҳозирги сиёсий вазияти ҳақида жиддий огоҳлантирди.
АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири Жон Керри якшанба куни, Лос Анжелс рўзномаси билан қилган суҳбатида, адашган сиёсатчиларнинг вафодорлари ва сайловга оид идоралар ҳамда пулнинг сиёсатга кириб олишини Америка сиёсий муҳитида ҳозирги асосий муаммолар ҳисобланади деб огоҳлантирди.
Жон Керри бундан олдинроқ ҳам, ўз интервьюсида АҚШ президенти Доналд Трампнинг ижтимоий тармоқлардан доимий фойдаланиб туришини кескин танқид қилган эди. Унга кўра, Доналд Трамп заиф хусусиятга эга бўлган шахсдир.
АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири Жон Керри охирги кунларда Трампнинг ички ва ташқи сиёсатларини кўп маротаба танқид қилди.
Айрим хабарларга кўра, Жон Керри АҚШда 2020 йилда бўлиб ўтадиган президент сайлови учун демократ партия номзодларининг бири ҳисобланади. Лекин Жон Керрини ўзи ҳам кейинги президент сайловида иштирок этишини рад этмади.