11 йил ичида биринчи марта Жанубий Корея президенти КХДРга келди
(last modified Tue, 18 Sep 2018 07:04:21 GMT )
сентябр 18, 2018 12:04 Asia/Tashkent
  • 11 йил ичида биринчи марта Жанубий Корея президенти КХДРга келди
    11 йил ичида биринчи марта Жанубий Корея президенти КХДРга келди

Пхеньянда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирокидаги учинчи саммит очилди, деб ёзади «Лига.Новости». Жанубий Корея президенти 11 йил ичида биринчи марта КХДРга ташриф буюрди.

Мун Чжэ Ин ва рафиқасини Пхеньянда Ким Чен Ин ва унинг рафиқаси кутиб олди. Ким ва Мун битта автомобилда фахрли меҳмонлар учун «Пекхвавон» қароргоҳига етиб келди. Уларнинг рафиқалари биргаликда алоҳида  машинада келди.

Уч кунлик саммитда асосан КХДР ядро-ракета дастури ва Кореялараро низони тартибга солиш масаласи муҳокама қилиниши тахмин этилмоқда. Шунингдек, Мун Пхеньян ва Вашингтоннинг мулоқотига таъсир ўтказмоқчи.

Ёрлиқ