сентябр 25, 2018 21:01 Asia/Tashkent
  • Муваффақиятли кишилар бӯш вақтларида нима иш билан шуғулланишган?

Ишдан кейинги вақтни қандай ўтказишимиз, кечки пайт, дам олиш кунлари ва таътилда нима билан бандлигимиз карьерамизга катта таъсир кўрсатади. Агар муваффақиятга эришишни истасангиз, ҳордиқни ўтказиш усули танловига ақл билан ёндашиш керак. Буни айнан ҳозир бошлаш зарур!

1. Спорт билан шуғулланинг ёки сайр қилинг

Бу маслаҳатни жуда кўп марта эшитгансиз. Яна ва яна эшитишингиз эҳтимоли катта. Жисмоний фаолликнинг аҳамиятини баҳолаш мушкул. У ижодкорлик, ўзимизга ишонч ва ҳам ишдаги, ҳам шахсий ҳаётдаги ҳиссий барқарорликни оширади.

2. Илҳом манбаларини топинг ва янги тажрибалар учун очиқ бўлинг

Атрофимиздаги оламда қизиқарли нарсалар шу даражада кўпки, кечки пайт севимли диванда ётиб, вақт ўтказиш - салбий ҳолат. Ўзингизнинг қулай муҳитингизни кўпроқ тарк этиб, энг кутилмаган жойлардан илҳом изланг.

3. Яқинлар, дўстлар ва ҳамкасблар билан муносабатларни йўлга қўйинг

Вақтингиз нақафат учрашувлар, балки яқин кишилар ва ҳамкасбларга қўнғироқ қилиш учун ҳам етмайди. Бироқ «тирик» мулоқот муҳим. Барча муаммолар бизни еб битиради ва ишга диққатни жамлашга йўл қўймайди. Натижада бу самарадорликка таъсир ўтказади.

4. «Йўқ» дейишни ўрганинг

Ақлли кишилар бир вақтнинг ўзида бир неча жойларда бўлиш имкони йўқлигини яхши тушунадилар. Қўшимча лойиҳага киришиш, тадбирга таклифнома олиш, ҳамкасбга ёрдам беришга розилик беришдан аввал улар ўзларига қуйидаги саволни беришади: «Мен учун қайси мақсад устувор? Бу иш мени мақсадимга яқинлаштирадими ёки вазифани мураккаблаштирадими?»Кераксиз ишга «ҳа» дейиш – баъзида юзлаб муҳим ишларни рад этиш демак. Буни қанча эрта англасангиз, ўзингизга шунча яхши бўлади.

5. Вақтингизни табиат қўйнида ўтказинг!

Кун бўйи кондиционерли хонада нафас олиб, сунъий ёруғликда ишланганида яхши қад-қоматга эга бўлиш мушкул.  Мақсад сари интилган кишилар табиат қўйнида дам олишни ҳам билишади. У куч ва қувватимизни оширади.

6. Офлайн режимида бўлинг

«Тинч қўймас» хабарлар,email ва ижтимоий тармоқлар сутка давомида эркинлик бермайди.Муваффақиятли кишиларнинг иши ҳам сизникидан кам эмас, бироқ уларда шахсан ўзига тегишли вақт белгиланган.

7. Кечки одатларга эга бўлинг!

Кўпчилик тонгдаги тўғри одатлар кун давомида самарадорлик ва кайфиятни оширишини яхши билади. Бироқ уни якунлаш ҳам муҳим эканини ҳамма ҳам билавермайди. Баъзилар фикрини бир жойга тўплайди, бошқалар – мутолаа билан шуғулланади. Бу уларга ишдан чалғиш, зўриқишни олишга ёрдам беради.

8. Ўзингиз учун ҳақиқий таътил уюштиринг

Кам сонли бахтли инсонларгина таътилда ҳақиқатан ҳам дам олганликлари борасида мақтана олишади. Ҳаётнинг замонавий суръати ҳатто таътилда ҳам ишдан холи бўлишга йўл қўймайди. Шунга қарамай, энг муҳим раҳбарларнинг ҳам таътили бўлади.

9. Ўзингизга сармоя киритинг ва бирор янги нарсани ўрганинг!

Билим олиб, кўникмаларни ўзлаштириб, нафақат ўзимизни кучга тўлдирамиз, балки ақлни ҳам чархлаб борамиз. Ўрганиш жараёни қай даражада жиддий бўлишининг аҳамияти йўқ, муҳими – жараён.Курсларга обуна бўлинг, семинарларга боринг ёки олий ўқув юртининг сиртқи бўлимига ўқишга киринг.

10. Зўриқишни олиб, вақтни ўзингизга сарфланг

Ким бўлиб қаерда ишлашингиздан қатъий назар зўриқиш доим ҳамроҳ бўлади ва самарадорликка таъсир ўтказади. Муваффақиятли кишилар буни яхши тушунадилар ва бўш вақтни соғлом ҳордиққа сарфлаб, ўзларига эътибор беришади.Бу исталган нарса бўлиши мумкин: медитация, йога, нафас олиш машқлари. Чалғиш ва хотиржам бўлишга ёрдам берадиган ҳар қандай машғулот.Бир ҳафтада 168 соат бор, ундан 40 соатини (ёки шунга яқин) ишхонада ўтказасиз. Овқат, уйқу, ҳордиқ ва бошқа нарсалар учун яна 128 соат қолади.

Сиз уларни нимага сарфлайсиз?

Вақтингизни ақл билан сарфланг.

Ёрлиқ