Эрдўған Қуддусни Фаластин пойтахти сифатида ҳимоя этишини билдирди
Туркия Қуддуси шарифни Фаластин пойтахти сифатида ҳимоялашни муҳим ҳисоблайди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, сешанба куни Ню-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған нутқ сўзлаб, Фаластин масаласига доир деди: Туркия Қуддусни Фаластин пойтахти сифатида ҳимоя этишни давом эттиради ва фаластинликлар ҳақларини поймол этишни хоҳлаган ҳар бир қудрат қаршисида туради.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида инсониятнинг БМТ низоларни ҳал қила олишига ишончи йўқолганини ҳам айтиб ўтди.
Эрдўғаннинг айтишича, Яқин Шарқда ва Фаластинда давом этаётган ихтилофлар буни яна бир бор исботлайди. У БМТ жиддий ислоҳотларга эҳтиёж сезаётганини айтган.
“Дунё БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 нафар доимий аъзосига боғлиқ бўлмаслиги лозим”, деб қўшимча қилган Эрдўған.
Туркия президенти инсоният хавфсизлиги учун дунёда тинчликни тиклаш лозим ва Туркия бунинг учун барча ишни қилмоқда, деб айтган. Унинг таъкидлашича, Туркия дунёдаги можароларни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
“Айни вақтда Туркия ҳудудида 3,5 млн суриялик муҳожир бор. Туркия уларни ўз маблағлари ҳисобига сақламоқда”, деб айтган Эрдўған.