Баку давлати Арманистон ҳарбий самолётларининг Қорабоғ атрофидаги парвозларига эътироз билдирди
сентябр 26, 2018 19:20 Asia/Tashkent
Озарбайжон республикаси Мудофаа вазирлиги, Арманистон ҳарбий самолётларининг Қорабоғ осмонидаги ҳарбий ўқув парвозларига норозилик билдирди.
Озартож ахборот агентлигига кўра, кеча Озарбайжон республикаси Мудофаа вазирлиги Арманистон ҳарбий самолётлари Озарбойжон кучлари позицияларига яқинлашганида уриб туширилади ва юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳодисанинг масъулияти Ереван давлатининг ҳарбий ва сиёсий органлари зиммасидадир, деб эълон қилди.
Сўнгги кунлар ичида Арманистон ҳарбий самолётлари Қорабоғ минтақаси яқинида узлуксиз ҳарбий ўқув парвозларини амалга оширмоқда.