Индонезиядаги кучли зилзила натижасида 384 киши қурбон бӯлди
сентябр 29, 2018 14:36 Asia/Tashkent
Кеча Индонезиянинг турли минтақаларида вужудга келган 4 та кучли ер силкиниши натижасида 384 киши қурбон ва 500 нафар мажруҳ бӯлди.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра кеча, 28 сентябрь куни Индонезиянинг турли минтақаларида 4 та кучли зилзила содир бӯлди.
Мамлакатда куннинг биринчи ярмида 6,1 балли зилзила содир бўлган эди. Унда бир киши қурбон бўлган ва камида 10 нафар одам жабрланган.
Иккинчи силкиниш 5.4 балл, соат 3:29 дақиқада юз берган учинчи силкиниш эса 4.9 баллдан иборат бӯлган. Орадан бир соат ӯтиб, Сулавеси ороли соҳилларини 7,5 балли кучли силкиниш титратди.