Американинг ҳаво ҳужумида 6 нафар Афғон ҳарбийси ҳалок бўлди
(last modified Tue, 02 Oct 2018 11:45:23 GMT )
октябр 02, 2018 16:45 Asia/Tashkent
  • Американинг ҳаво ҳужумида 6 нафар Афғон ҳарбийси ҳалок бўлди
    Американинг ҳаво ҳужумида 6 нафар Афғон ҳарбийси ҳалок бўлди

АҚШ бошчилигидаги ташқи кучларнинг Афғонистон жануби ғарбидаги Ҳелманд вилоятига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида ушбу мамлакатнинг олти нафар ҳарбийси ҳаётдан кўз юмди. 

Америка қўмондонлиги остидаги ташқи кучларнинг Афғонистон жануби ғарбидаги Ҳелманд вилоятига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида ушбу мамлакатнинг олти нафар ҳарбийси ҳаётдан кўз юмди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳелманд вилоят ҳокимлигининг матбуот котиби Умар Завок сешанба кунги чиқишида ушбу хабарни тасдиқлаш билан, АҚШнинг Афғонистонда жойлашган ҳарбийларини ушбу ҳужумга масъул деб атади.

Унга кўра, ушбу ҳужум оқибатида ҳозирга қадар 29 нафар Афғонистон армияси кучлари оғир тан жорати олган ва шифохоналарда ётқизилган.

Шунингдек, Афғонистон шимолидаги Фарёб вилояти ҳокимлигининг матбуот котиби Жовид Бийдорнинг маълум қилишича, ушбу вилоят ҳокимини қўриқлайдиган қўмондон Шакар Муҳаммад ўтган куни кечаси йўл четида ўрнатилган бомбанинг портлаши ортидан ҳалок бўлган ва яна тўрт нафар қўриқчи ҳам ўлган.   

Бундан олдин, Афғонистон мудофаа вазирлиги сешанба куни ўз баёнотида мамлакатнинг турли минтақаларида ва ҳудудларида ҳаводан ва қуруқликдан олиб борилган амалиётда ва ҳужумларда Толибон гуруҳининг 61 нафар аъзоси ҳалок бўлгани ва яна 20 нафари эса оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар берган эди. 

Ёрлиқ