Нетаньяҳу намойишига МАГАТЭ бош директори аксиламал кўрсатди
МАГАТЭ бош директори Эронга қарши Исроил бош вазирининг иддаоларини рад этди.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, сешанба куни Атом Энергияси Халқаро Агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Юкия Амано сионистик режим бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Эронга қарши айбловларига аксиламал кўрсатиб, тақдим этилган маълумотлар учинчи тараф орқали ўрганилиши ва текширилиши лозимлигини ва мазкур заминада МАГАТЭнинг мустақил амал қилиши биринчи ўринда туришини таъкидлади.
МАГАТЭ бош директори Юкия Амано ядровий фаолиятларда тўғриликни аниқлаш бобида доимий тарзда холисона ва воқелик асосида бўлганини ҳамда Эрондаги ядровий фаолиятларни текшириш CSA шартномасига мувофиқ амалга оширганини ҳам урғулади.
Атом Энергияси Халқаро Агентлиги бош директорига кўра, МАГАТЭ Эрондаги ядровий фаолиятларни Баржом келишуви асосида ҳам амалга оширган ва мазкур мамлакатда МАГАТЭ ўзи назарда тутган барча ядровий иншоотларни текшириш имконига эга.
Сионистик режим бош вазири Биньямин Нетаньяҳу БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида сўзлаган нутқида айрим расмларни кўрсатиб, Эрон яширинча бўлган "атом анбори"га эга эканлигини иддао қилган эди.