Путин Скрипални хоин ва палид деб атади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38240-Путин_Скрипални_хоин_ва_палид_деб_атади
Россия президенти Владимир Путин ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипални палид, деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
октябр 03, 2018 18:13 Asia/Tashkent
  • Путин Скрипални хоин ва палид деб атади
    Путин Скрипални хоин ва палид деб атади

Россия президенти Владимир Путин ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипални палид, деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Баъзилар уни ҳуқуқ ҳимоячиси, деб аташмоқда, бироқ у жосус, шундай тушунча бор - «ватан хоини». У шунчаки палид, унинг атрофидаги ахборот кампанияси қанча тез тугаса, шунча яхши бўлади», - дея маълум қилди Путин.

Путин Россия Скрипалнинг заҳарланишига алоқадор эканини яна рад этган, бироқ, шу билан бирга, ГРУ собиқ ходими хоин ва палид шахслигини маъулм қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаль Россияда жуда юқори даражадаги коррупция схемаси ҳақида гапирган эди.

«Би-би-си» журналисти Марк Урбаннинг китобида айтилишича,  Сергей Скрипаль Британия разведкасига 1990-йиллардаги коррупция схемаси ҳақида маълумот берган, унда ФХХ собиқ раҳбари, Россия Хавфсизлик кенгашининг ҳозирги котиби Николай Патрушев ҳақида сўз юритилган.