Америка яккаланиб қолган
Михаил Ульянов: АҚШ Эронга қарши позициялари учун МАГАТЭда яккаланиб қолган.
Чоршанба куни Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлар вакили Михаил Ульянов "Известия" газетаси билан қилган суҳбатида Эроннинг масаласи МАГАТЭнинг умумий йиғилиши ва ундан олдин ушбу агентилкнинг директорлар кенгашида кенг кўламда кўриб чиққанлигини ва Америка бу борада яккалиниб қолганини таъкидлади.
Михаил Ульяновга кўра, Исроил, Арабистон, БАА ва Баҳрайн Эронга қарши Американинг тутган мақейини ҳимоя этишган. Бироқ қолган мамлакатлар АҚШнинг Эрон ядровий келишувидан чиққанини қоралашган.
Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлар вакили Михаил Ульянов ҳатто Ғарб мамлакатлари ҳам Эроннинг ядровий келишуви бобида Америкадан узоқлашишди.
Михаил Ульяновнинг таъкидлашича, Эроннинг Баржомга доир мажбуриятларини бажаргани ва бу борада МАГАТЭнинг 12 та ҳисоботида таъкидлангани ушбу кенг ҳимояларга сабаб бўлган.