Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Арабистонлик журналистнинг тақдирига муносабат билдирди
(last modified Sun, 07 Oct 2018 07:38:15 GMT )
октябр 07, 2018 12:38 Asia/Tashkent
  • Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Арабистонлик журналистнинг тақдирига муносабат билдирди
    Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Арабистонлик журналистнинг тақдирига муносабат билдирди

Чегара билмас журналистлар ташкилоти арабистонлик танқидчи журналистнинг тақдири ҳақида аниқ маълумот ва унинг эҳтимолий ўлими сабабини талаб этишмоқда.

Туркия полицияси саудиялик журналист Жамол Хошхожи Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилганини тахмин қилмоқда.

“Туркия полициясининг дастлабки тахминига кўра, жаноб Хошхожи Саудия Арабистони консуллигида ўлдирилган. Фикримизча, қотиллик қасддан содир этилган ва журналистнинг жасади консулликдан олиб чиқиб кетилган”, деб айтган туркиялик мансабдор шахс.

WP’нинг таъкидлашича, журналист жорий ҳафта бошида Саудия Арабистонидан Туркияга келган, 15 кишидан иборат гуруҳ томонидан ўлдирилган. Гуруҳ Истанбулга икки самолётда келган ва журналист консулликда бўлган куни у ерга етиб келган ҳамда кўп ўтмай мамлакатни тарк этган. Туркия полицияси бу кишиларнинг шахсини ўрганишга уринмоқда.  

Саудия Арабистони бош консуллигида барча айбловлар асоссиз эканлиги айтилмоқда. У ерда Истанбулга 6 октябрда журналистнинг йўқолишини тергов қилиш учун саудиялик терговчилар келгани маълум қилинган.

Хошхожи 2 октябрда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигига ҳужжатларни расмийлаштиргани келиб, изсиз ғойиб бўлган. У билан бирга консулликка келган ва ичкарига киритилмаган қаллиғига 5 соат ўтгач бўлажак турмуш ўртоғи консулликни тарк этгани маълум қилинган. Ўшандан бери журналист ва унинг яқинлари орасида алоқа йўқ. Журналист 2017 йилда Саудия Арабистони ҳукумати уни ҳибсга олиши ёки мамлакат ташқарисига чиқармай қўйиши хавотири билан АҚШга кўчиб ўтган.

Ёрлиқ